16:38 / 08.08.2019
2 938

Қўй-Тошда милиция ва Атамбоев тарафдорлари ўртасида тўқнашув бошланди

Қўй-Тошда милиция ва Атамбоев тарафдорлари ўртасида тўқнашув бошланди
Қўй-тош қишлоғида милиция ходимлари ва собиқ президенти Алмазбек Атамбоев тарафдорлари ўртасида тўқнашув бошланди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистонга асосан Kun.uz хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, тўқнашув 200га яқин милиция ходимлари ва 400га яқин Атамбоев тарафдорлари ўртасида бўлиб ўтмоқда. Милиция ходимларига Молотов коктейллари ва тошлар улоқтирилмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари ёруғлик-шовқин гранаталаридан фойдалана бошлашганидан сўнг Атамбоевнинг тарафдорлари ортга чекинган.

Аввалроқ Алмазбек Атамбоевнинг уйи жойлашган Қўй-Тош қишлоғи томон ичида милиция ходимлари бўлган автобуслар колоннаси йўл олганлиги хабар қилинганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қўй-Тошда милиция ва Атамбоев тарафдорлари ўртасида тўқнашув бошланди