17:09 / 08.08.2019
3 258

Сооранбай Жээнбеков: Атамбаев аввал гувоҳ эди, энди айбланувчига айланди

Сооранбай Жээнбеков: Атамбаев аввал гувоҳ эди, энди айбланувчига айланди
Қирғизистон президенти Сооранбай Жээнбеков собиқ президент Алмазбек Атамбаев аввал гувоҳ мақомига эга бўлгани, аммо энди айбланувчига айланганини таъкидлаб ўтди.

«Агар кечаги кунга қадар Атамбаевни гувоҳ сифатида терговга чақиришган бўлса, энди унга нисбатан оғир жиноят содир этган айбланувчи сифатида қаралади», — дейди Жээнбеков.

Мамлакат бош прокурори Откурбек Жамшитов Атамбаевнинг уйига қилинган ҳужумга юридик баҳо берилишини билдирган.

«Айни вақтда экспертиза белгиланган. Биз воқеалар тафсилотини йиғмоқдамиз. Яқин вақтлар ичида бўлиб ўтган ҳодисаларга юридик баҳо берамиз», — дейди Жамшитов.

Шу билан биргаликда прокурор қонунчиликка кўра гувоҳ терговга мажбуран олиб келиниши мумкинлиги, аммо Атамбаевга уч марта чақириқ қоғози юборилганига қарамасдан, терговга келмаганини айтиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, кеча Қирғизистон махсус кучлари Атамбаевни куч билан қўлга туширишга уриниб кўрди ва собиқ президентнинг Қўй-Тош қишлоғидаги резиденциясига қуролли ҳужум уюштирди. Аммо Атамбаевнинг тарафдорлари бу ҳужумни бартараф этиб, қўшимчасига олти нафар ҳарбийни асир олган. Атамбаев асирга олинганлар қўйиб юборилишини билдирган.

Тўқнашувлар давомида махсус куч вакилларидан бири ўқотар қуролдан яраланиб, жарроҳлик амалиёти давомида вафот этди. Хабар қилинишича, ўқ ҳарбийнинг бронжилетини тешиб ўтган.

Алмазбек Атамбаев тўқнашув давомида ўқотар қуролдан фойдаланганини тан олган. Аммо собиқ президентнинг таъкидлашича, унинг тарафдорларидан ҳеч ким ўқотар қуролдан ўқ узмаган.

«Ўқотар қуролдан фақат мен ўқ уздим. Аввал ҳам огоҳлантирганман — мен ўзимни ҳимоя қиламан. Мен сўйишга олиб бориладиган қўй эмасман.

Мен ўқ уздим, аммо атайлаб кимнидир нишонга олмадим. Ўқ бронжилетни тешиб ўтган? Билмадим. Қоронғи эди, балки рикошет бўлгандир. Боз устига уларни (махсус кучлар аскарларини) кимдир ҳар доим олдинга юришга ниқтаб турганди», — дейди Атамбаев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сооранбай Жээнбеков: Атамбаев аввал гувоҳ эди, энди айбланувчига айланди