11:30 / 09.08.2019
3 228

Россиядаги продюсерлик маркази хонанда Наргиз билан ҳамкорлик шартномасини бекор қилди

Россиядаги продюсерлик маркази хонанда Наргиз билан ҳамкорлик шартномасини бекор қилди
Фото: Google Photos
Максим Фадеевнинг MALFA продюсерлик маркази хонанда Наргизга ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома бекор қилиниши тўғрисида расмий ҳужжат юборди. Бу ҳақда хонанда Instagram‘даги саҳифасида маълум қилган.

Ҳужжатга кўра, марказ хонандага продюсернинг асарларини ижро этишни ман этади. Шунингдек, август ойига мўлжалланган тур бўйича мажбуриятларидан воз кечади.

Юзага келган мазкур ҳолат туфайли Наргизнинг Юрмала, Красногорск ва Чайковский шаҳарларида режалаштирилган концертлари бекор қилиниши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиядаги продюсерлик маркази хонанда Наргиз билан ҳамкорлик шартномасини бекор қилди