14:43 / 09.08.2019
3 751

Дмитрий Медведев кутилганидан бир кун аввал Қирғизистонга борди

Дмитрий Медведев кутилганидан бир кун аввал Қирғизистонга борди
Россия бош вазири Дмитрий Медведев Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятида жойлашган Чолпон-Ата курортига борди. Эртага у ерда Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилади. Аввалроқ Медведевнинг ташрифи 9 августга мўлжаллангани айтилганди. Аммо Россия ҳукумат раҳбари кутилганидан бир кун олдин Қирғизистонга борди.

Эртага бошланадиган кенгаш йиғилишида Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон бош вазирлари ҳам қатнашадилар. Медведев Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков билан ҳам учрашади. Учрашув вақтида томонлар Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоевнинг қўлга олиниши ҳақида гаплашишлари аниқ эмас.

Олдинроқ Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилиши ўтказилмаслиги мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган ва бу Атамбоевнинг қўлга олиниши билан боғлиқлиги айтилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дмитрий Медведев кутилганидан бир кун аввал Қирғизистонга борди