Ҳиндистонлик ўсмир Jaguar ўрнига совға қилинган BMW’ни дарёга чўктириб юборди (видео)

  • 13 август 2019, 11:23
  • 1 060
  • Дунё
  • Ҳиндистонлик ўсмир Jaguar ўрнига совға қилинган BMW’ни дарёга чўктириб юборди (видео)
    Ҳиндистонда 18 ёшга тўлган йигит туғилган кунига совға қилинган BMW 3-Series’ни дарёга чўктириб юборди, деб хабар беради «Дарё».
    Маълум бўлишича, йигит туғилган кунига Jaguar совға қилишларини хоҳлаган.

    Тармоқларда пайдо бўлган видеодан кўриш мумкинки, оқ седан секин-аста сув остига чўкиб бормоқда. Маҳаллий аҳоли салон ичида бирор одам бор деб ўйлаб, автомобилни «қутқариш»га уринган.

    Полициянинг маълумотларига кўра, йигит ростдан ҳам отаси Jaguar олиб бермагани учун янги BMW’сини дарёга чўктириб юборган. Бироқ полициянинг қўшимча қилишича, йигитга нисбатан ҳеч қандай иш очилмайди, чунки у руҳий носоғлом. Айни вақтда у муолажаларни ўташ учун шифохонага олиб кетилган.

    » » Ҳиндистонлик ўсмир Jaguar ўрнига совға қилинган BMW’ни дарёга чўктириб юборди (видео)