20:57 / 13.08.2019
4 101

Долларнинг ўсишидан АҚШ зарар кўради(ми?)

Долларнинг ўсишидан АҚШ зарар кўради(ми?)
Долларнинг жадал ўсиши Америка иқтисодиётига талафот етказмоқда, деб ёзмоқда «Bloomberg». Айрим бозор иштирокчилари бу рецессия келтириб чиқариши мумкинлигидан хавотирда.

Кузатувларга кўра, доллар курсини мустаҳкамлаш АҚШ трансмиллий компаниялари даромадига салбий таъсир кўрсатиш тамойилига эга, шунингдек, триллионлаб доллар қарзи бор хорижий корпорациялар чиқимини кўпайтиради.

Жумладан, долларнинг салбий таъсирини «Coca-Cola», «Caterpillar», «Boeing» каби компаниялар ҳис қилишмоқда. Иқтисодчиларнинг фикрича, Америка валютасининг кейинги ҳар қандай мустаҳкамланиши жаҳон иқтисодиётига ёқмаслиги тайин.

«Morgan Stanley» ва «Brandywine Global Investment Management» доллар динамикасида жаҳон ва АҚШда галдаги рецессия потенциал катализаторини кўришмоқда ҳамда яқин беш йил ичида курснинг 25 фоизга тушиб кетишини прогноз қилишмоқда.

Долларнинг омонат аҳволи фонида иқтисодчилар жанубий корея вони, чех кронаси, янги зеланд доллари, япон иенаси ва швейцар франкини танлашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 8 август куни АҚШ президенти Дональд Трамп доллар курсининг мустаҳкамланишидан безовта эканини билдирди. Унинг сўзларига кўра, бу Америка компанияларининг рақобатбардошлигига салбий таъсир кўрсатади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Долларнинг ўсишидан АҚШ зарар кўради(ми?)