18:45 / 15.08.2019
5 706

«Шарқий Туркистонда уйғур аёллар мажбуран стерилизация қилиняпти»

«Шарқий Туркистонда уйғур аёллар мажбуран стерилизация қилиняпти»
АҚШда жойлашган Аҳоли тадқиқотлари институти (Population Research Institute) Хитойни уйғур аёлларни мажбуран стерилизация қилишда айблади. Бу ҳақда “Евроньюс” хабар бермоқда.

“Хитойда уйғурларнинг жами аҳоли таркибидаги улуши 1 фоизга ҳам етмайди. Бирор мамлакатда бунчалик оз нисбатдаги халқнинг табиий кўпайишини чеклаш ёки назоратга олиш уни буткул йўқ қилишга уринишдир”, – дейилади институт тарқатган баёнотда. Таъкидланишича, “Хитойнинг уйғур аёлларини мажбуран аборт ва стерилизация қилиши, туғилишни назоратга олиши уйғур халқининг ҳаёт сифатини таъминлаш деб ҳисобланмайди”.

“Евроньюс” хабарида Шарқий Туркистондаги концлагерлар ва турмаларда уйғур ва бошқа мусулмон аёллар турли дорилар билан стерилизация қилинаётгани айтилган. Ўттиз ёшли Меҳригул Турсун ўзи бехабар ҳолда бепуштга айлантирилган аёллардан бири. У қамоқдан чиққанидан кейин АҚШга қочишга муваффақ бўлган. Меҳригулнинг айтишича, у ҳеч бир сабабсиз қамоққа олинган ва қамоқдалигида қандайдир укол қилинган. АҚШга келганидан кейин тиббий кўрик чоғида Хитойда стерилизация қилинганидан хабар топган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Шарқий Туркистонда уйғур аёллар мажбуран стерилизация қилиняпти»