12:47 / 16.08.2019
7 095

Қозоғистонда интернетдаги энг чиройли қиз танланади (фото)

Қозоғистонда интернетдаги энг чиройли қиз танланади (фото)
Фото: TengriNews
Қозоғистонда Miss Virtual Kazakhstan — 2019 гўзаллик танловига аризалар қабул қилиш бошланди, деб хабар бермоқда Daryo.uz нашри.

Хабарда айтилишича, ушбу танлов Қозоғистонда 3 марта ўтказилмоқда. Ҳозирда мамлакатнинг турли бурчакларидан бўлган мингдан ортиқ қизлар ариза топширган.

Танловнинг биринчи босқичида иштирок этиш учун Instagram’да сурат жойлаб, остига #mvw_kz хештегини қўйишнинг ўзи кифоя.

Аризалар қабул қилиш 19 августга қадар давом этади. Шундан сўнг бутун мамлакатдаги ҳар бир йирик шаҳарларда интенет-овоз бериш орқали саралаш босқичи ўтказилади.

Танловда исталган қиз иштирок этиши мумкин. Модель қомати, бўйи, оилавий аҳволи бўйича ҳеч қандай чекловлар йўқ. Ғолибларни ҳайъат аъзолари эмас, интернет фойдаланувчилари аниқлайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда интернетдаги энг чиройли қиз танланади (фото)