10:35 / 18.08.2019
3 360

Афғонистонда тўйдаги портлашда 63 киши ҳалок бўлди

Афғонистонда тўйдаги портлашда 63 киши ҳалок бўлди
Афғонистон пойтахти Кобулдаги тўйда содир этилган портлаш оқибатида 63 киши ҳалок бўлди, 182 киши яраланди. Бу ҳақда Tolo News нашри хабар берди. Портлаш содир бўлганини Афғонистон ички ишлар вазирлиги тасдиқлаган.

Портлаш маҳаллий соат билан 22:40да Кобулдаги банкет залларидан бирида юз берган. Гувоҳларнинг таъкидлашича, террорчи-худкуш ўзини саҳна олдида портлатган.

Маълум қилинишича, Афғонистонда одатда тўй маросимларида 400 дан кўпроқ одам иштирок этади.

Нашрнинг таъкидлашича, портлаш Афғонистон учун жуда аҳамиятли бир вақтда, АҚШ ва “Толибон” 18 йиллик урушни тўхтатишга яқин турганда содир этилган.
Кейинроқ “Толибон” терактга алоқаси йўқлигини маълум қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Афғонистонда тўйдаги портлашда 63 киши ҳалок бўлди