АҚШ президенти Дональд Трамп Манчестердаги (Нью-Гэмпшир штати) нутқи вақтида тасодифан ўз тарафдорини ҳақорат қилди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар берди.
Таъкидланишича, тадбир давомида Трампга қарши намойишчилар пайдо бўлиб, унинг нутқига халақит бера бошлашган. Уларни қўриқчилар ташқарига олиб чиқаётган вақтда, Трамп одамлар орасидаги бир эркакка эътибор қаратиб, “Бу йигитда вазн билан жиддий муаммолар боракан. Уйингга бор. Спорт билан шуғулланишни бошла. Уни бу ердан олиб чиқинг, илтимос”, деб айтган.
President Trump mocks appearance of rally protester: "That guy's got a serious weight problem" https://t.co/OnWQ2BnSMc pic.twitter.com/7xTBiNPS5J
— The Hill (@thehill) August 16, 2019
Кейинроқ Фрэнк Доусон исмли бу эркак Трампни қўллаб-қувватлагани ва “Трамп-2020” ёзувли футболкада бўлгани аниқланган. Трамп хатога йўл қўйганини билгач, Доусонга миннатдорлик билдириш учун қўнғироқ қилган, бироқ ўз қилмиши учун ундан кечирим сўраб ўтирмаган. Эркакнинг ўзи АҚШ президентидан хафа эмаслиги ва уни яхши кўришини, “Трамп – ушбу мамлакат билан юз берган энг яхши ҳодисадир”, деб айтган.
Фото: REUTERS
Трампнинг нутқи 2020 йилги президентлик кампанияси доирасида ўтган. Сайловлар эса 2020 йилнинг 3 ноябрида бўлиб ўтади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Куёв тўйига Apple Vision Pro кўзойнагини тақиб келди ва муҳокамаларга "кўмилди" (фото)
Франция ва Германия Украинада қурол ишлаб чиқарувчи завод қурмоқчи