18:57 / 18.08.2019
3 372

Олимлар Африкадаги шерлар сонини ҳисоблаб чиқишди

Олимлар Африкадаги шерлар сонини ҳисоблаб чиқишди
Ҳозирда африкада табиий ёввойи табиат шароитларида яшаётган шерлар сони 22 509 тани ташкил этади. Оксфорд университетининг ёввойи табиатни муҳофаза қилиш бўйича тадқиқот бўлими ўтказган тадқиқотлар натижасида ана шу хулосага келинди. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.

Олимлар қуйидаги маълумотларни келтиришган: Малавида табиий шароитларда яшайдиган бор-йўғи бештагина шер қолган, Анголада – 25та, Руандада - 22, Нигерияда - 30.

Табиий шароитда энг кўп шер яшайдиган мамлакатлар Танзания - 8 176та шер, ЖАР - 2 070, Кения - 1 825, Замбия - 1 095, Мозамбик - 1 295, Зимбабве - 1 709 ва Замбия - 1 095.

Олимларнинг хулоса қилишича, ҳозирда шерлар яшайдиган ҳудудларнинг 40 фоизгача қисми қўриқланадиган жойларга киради. Жониворларнинг 14 фоизигина умуман муҳофаза қилинмайдиган жойларда яшайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар Африкадаги шерлар сонини ҳисоблаб чиқишди