
Британиянинг Forensic Architecture тадқиқот гуруҳи Украинанинг Иловайск шаҳридаги 2014 йилги уруш ҳаракатларида Россия ҳам иштирок этганлигини исботловчи далиллар тўплади. Бу ҳақда The Guardian газетаси хабар берди деб ёзади Kun.uz нашри.
Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, улар Россиянинг Украинадаги қуролли конвойлари, Т-72Б3 танкининг сунъий йўлдошлар орқали олинган суратларини тўплашган. Уларнинг таъкидлашича, ўша вақтда бу танклар фақат Россия армиясида бўлган.
Иловайскдаги жанглар августда “ДХР” вакиллари ва Украина куч ишлатиш тузилмалари ўртасида бўлиб ўтган.
Киев бу жангларда россиялик ҳарбийлар қатнашганини бир неча марта таъкидлаган, Россия бу айбловларни рад этганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар