Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Узум байрами ва Олма байрамини эълон қилиш тўғрисидаги ҳужжатни имзолади. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.
Унга мувофиқ, Узум байрами ҳар йили август ойининг учинчи шанба куни, Олма байрами сентябрь ойининг учинчи шанба куни бўлиб ўтади.
«Вазирликлар, идоралар, Тоғли Бадахшон мухтор вилояти давлат ҳокимияти ижроия органлари, вилоятлар, Душанбе шаҳри, шаҳар ва туманлар ушбу байрамлар билан боғлиқ тадбирларни ўз вақтида ўтказишни таъминласин», — дейилади хабарда.
Бундан олдин Тожикистоннинг турли шаҳар ва туманларида қовун ва асал байрамлари ўтказилган. Тожикистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Душанбе шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда жорий йил биринчи марта 25 август куни «Меҳргон» савдо марказида Қовоқ байрамини ўтказади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди...
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Damas учун онлайн контрактация очилади