Рамзан Қодиров Чеченистон халқидан ўлганидан сўнг ўзига атаб ихчам масжид қуришларини илтимос қилди

  • 24 август 2019, 15:01
  • 1 018
  • Дунё
  • Рамзан Қодиров Чеченистон халқидан ўлганидан сўнг ўзига атаб ихчам масжид қуришларини илтимос қилди
    Фото: «РИА Новости»
    Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Европадаги энг катта масжиднинг очилишидан сўнг, халқидан ўзининг номи билан аталувчи ихчам масжид қуришларини илтимос қилди, деб хабар беради «Дарё».

    23 август куни Чеченистоннинг Шали шаҳрида Европадаги энг катта масжид очилди. Масжид «Мусулмонларнинг ғурури» деб аталди. Аввалига масжид шаҳар аҳлосининг қарорига кўра, Рамзан Қодиров номи билан аталаши лозим эди, бироқ очилиш маросимида Қодиров кутилмаганда масжид Муҳаммад с.а.в. номи билан аталишини маълум қилди.

    «Ушбу масжидни қуришни бошлаганимизда олимларимиз, дўстларимиз, яқинларимиз мурожаат қилиб, уни менинг номим билан аташмоқчи эканликларини билдирди. Аввалига мен рози бўлдим, бироқ кўнглимда қурилиш тугаганидан кейин уни пайғамбаримиз номи билан аташ нияти бор эди. Севимли халқимдан бир нарсани сўрайман, Аллоҳнинг инояти билан бир кун оламдан ўтсам, йиғилиб, менинг номим билан аталувчи кичик бир масжид қурингизлар. Бу мен учун жуда катта совға бўлади», — дейди Рамзан Қодиров.

    Чеченистон раҳбари қурилиш ишлари якунланмай қолишидан қўрқиб, масжид номини сўнгги дақиқаларгача сир сақлаганини билдирди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Рамзан Қодиров Чеченистон халқидан ўлганидан сўнг ўзига атаб ихчам масжид қуришларини илтимос қилди