
Фото: «EPA-EFE/KCNA»
Корея Марказий телеграф агентлиги тарқатган хабарга кўра, 24 август куни Пхеньяннинг янги ракета учириш қурилмаси синовдан муваффақиятли ўтган.
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин яқинда ишлаб чиқарилган жуда катта ракета учириш қурилмаси тест-синовларида қатнашган. Синовлар янги тизим кўзда тутилган барча тактик ва технологик талабларга мос келганини кўрсатди, дейилади хабарда.
Жанубий Корея манбаларига кўра, шимолий қўшни Япон денгизи томон учирган ракета қарийб 380 километргача етиб борган. Япония мудофаа вазирлиги бу снарядлар баллистик ракеталар тоифасига киришини маълум қилди. Ҳарбийлар бу ракета синовлари Япония хавфсизлиги учун тўғридан-тўғри хавф туғдирмаслигини айтишган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар