07:22 / 26.08.2019
3 078

БААлик аёлнинг эри у билан бирон марта жанжаллашмагани учун ажрашишга қарор қилди

БААлик аёлнинг эри у билан бирон марта жанжаллашмагани учун ажрашишга қарор қилди
Фото: Depositphotos
Бирлашган Араб Амирликларида яшовчи аёл эрининг ҳаддан ташқари севгисига дош беролмагани учун ажрашишга ариза берди, деб хабар қилади «Дарё» нашри.

Турмуш қурганлар ўртасида йил давомида жанжал бўлмаганлиги ва эр унга ҳеч қачон бақирмаганлиги, ҳар доим меҳрибон бўлганидан аёлнинг кўнгли тўлмаган. Шу билан бирга, унинг эри баъзан ёрдам сўрамаганлигига қарамасдан, уй ишларида қарашгани, уй тозалаб овқат пиширгани аёлни ғазаблантирди.

«Мен баҳслашмоқчиман, баъзан жанжаллашишни хоҳлайман, итоаткорликда қулай ҳаёт кечирмайман. Мен бир марта бўлса ҳам романтик эрим билан баҳслашмоқчиман, лекин у мени доим кечиради ва совғаларга кўмиб ташлайди», — деб тан олди аёл.

Эркак, ўз навбатида, ҳеч қандай ёмон иш қилмаганига ишонади ва шунчаки идеал эр бўлишни хоҳлайди.
У судьядан хотинига даъвони қайтариб олишни тавсия қилишини сўради. Суд эр-хотинларга ярашиш учун имконият бериш мақсадида ишни кўриб чиқишни кейинга қолдирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » БААлик аёлнинг эри у билан бирон марта жанжаллашмагани учун ажрашишга қарор қилди