19:30 / 26.08.2019
3 408

Россияда 2036 йилга келиб эркаклар етишмовчилиги кузатилади

Россияда 2036 йилга келиб эркаклар етишмовчилиги кузатилади
Россияда 2036 йилга келиб эркаклар етишмаслиги кузатилади, аммо аёлларга нисбатан демографик устунлик давом этади, деб хабар бермоқда Sputnik.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, бу Россияда эркаклар орасида ўлим хавфининг юқорилиги билан боғлиқ. Фақатгина Чукоткада эркаклар сони аввалгидек кўп бўлади.

«Дастлаб туғилган ўғил болалар сони ҳам, қизларники ҳам тахминан бир хил бўлади. Масалан, 0—4 ёшдаги ҳар минг нафар ўғил болага 947 нафар қиз тўғри келади. Вазият 20—25 йилдан сўнг ўзгаришни бошлайди. Унда ҳар 1 000 нафар ўғил болага 1 023 нафар қиз тўғри келади ва вазият оғирлашишда давом этади. Шундай қилиб, муаммо эркаклар ўлими хавфининг юқорилигидадир», — дейди Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети статистика кафедраси доценти Александр Тимофеев

Маълум бўлишича, жорий йилда 1 000 нафар эркакка 1 154 нафар аёл тўғри келган бўлиб, 2036 йилга бориб бу нисбат 1 000 нафар эркакка 1 128 нафар аёл бўлади.

Бундай кўрсаткич Чукоткадан ташқари Россиянинг барча ҳудудларида кузатилади. Чукоткада вазият аксинча бўлиб, 1 000 нафар эркакка 956 нафар аёл тўғри келади, 2036 йилга бориб эса аёллар сони 813 нафарга камаяди. Шунингдек, 2031 йилдан бошлаб Камчаткада ҳам эркаклар сони аёлларникидан кўп бўлади.

Шу тариқа, 2060 йилларга келиб икки нафар аёлга бир эркак тўғри келади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда 2036 йилга келиб эркаклар етишмовчилиги кузатилади