2 439
Макрон G7 етакчиларига океанлардан йиғиб олинган пластиклардан тайёрланган соатлар совға қилди
Фото: Ludovic MARIN / AFP
G7 саммитининг иқлим бўйича сессиясига таклиф этилган давлатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарларига Франция президенти Эммануэл Макроннинг ўзига хос совғаси - океанлардан йиғиб олинган пластиклардан тайёрланган соатлар тақдим қилинди. Бу ҳақда Франциянинг BFMTV телеканали хабар берди.
"Катта еттилик" саммити Франциянинг Биарриц шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Саммитнинг асосий мавзуларидан бири иқлим мавзуси бўлади.
"G7 саммитининг иқлим бўйича сессиясига таклиф этилган давлатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари Франция президентининг совғасини олишди. Совға ўзига хос: океанлардан йиғиб олинган пластиклардан тайёрланган соат", - дея қайд этади телеканал.
Илгари G8 шаклида бўлган мазкур гуруҳга ҳозирда Франция, Буюк Британия, АҚШ, Германия, Япония, Италия ва Канада киради. Россия гуруҳдан 2014 йилда чиқариб юборилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди