16:13 / 27.08.2019
3 116

Руминияда дунёдаги энг катта яхта ясалмоқда (видео)

Руминияда дунёдаги энг катта яхта ясалмоқда (видео)
Фото: REV Ocean
Руминияда дунёдаги энг катта яхта — REV Ocean сувга туширилди, деб хабар бермоқда Forbes. Кемани Норвегиянинг Forbes рўйхатида иккинчи ўринда турувчи Келл Инге Рекке қурмоқда.

Балиқ овлаш ва денгиздаги бурғулашдан бойиб кетгач, у ўз бойлигининг катта қисмини океанларни ифлослантиришдан ва чексиз балиқ овлашдан қутқаришга сарфлашга аҳд қилган.

Лойиҳа сайтида маълум қилинишича, 25 август куни REV Ocean кемаси Руминиядаги VARD Tulsea кемасозлик корхонасидан ишга туширилган. Таъкидланишича, кеманинг узунлиги 600 фут (182,88 метр) бўлиб, бу уни дунёдаги энг узун яхта, деб ҳисоблашга асос бўлади. Унгача БААлик шайх Халифа ибн Зайд ал-Наҳянуга қарашли бўлган «Аззам» яхтаси 2013 йилдан буён энг узун яхта ҳисобланар эди.

Қуриш ишлари якунига етгач, REV Ocean нафақат энг узун яхта бўлади, балки юк сиғимига кўра ҳам биринчи бўлади. Лойиҳа сайтида қайд этилишича, бу кўрсаткич 17 440 тоннани ташкил этади. Ҳозирда бу кўрсаткич бўйича Алишер Усмоновнинг «Дилбар» номли кемаси биринчи ўринда.

Кема қурилиши 2020 йилда якунланиши режалаштирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Руминияда дунёдаги энг катта яхта ясалмоқда (видео)