22:08 / 28.08.2019
2 635

Бельгия суди мактабдаги рўмол тақиқини ноқонуний деб топди

Бельгия суди мактабдаги рўмол тақиқини ноқонуний деб топди
Бельгия суди Лёвен шаҳри мактабларида рўмолга қўйилган тақиқ ноқонуний экани ҳақида қарор чиқарди, дея хабар бермоқда “Azon.uz” нашри.

Шаҳардаги Фламанд жамияти таълим кенгашига қарашли мактаблардаги тақиқ бўйича ўқувчилардан бири Лёвен биринчи инстанция судига мурожаат қилган. Суд эса ўқувчининг талаби ҳақли эканини ва у мактабда рўмол ўраши мумкинлиги ҳақида ҳукм чиқарди. Судьянинг фикрига кўра, мактабда рўмол ўрашнинг тақиқланиши диний эркинликка зиддир.

Фламанд жамияти таълим кенгаши 2013 йилда ўзига қарашли барча мактабларда рўмолни тақиқлаган эди.
Бундан аввал Бельгиянинг Маасмелехен шаҳридаги 11 ўқувчи ҳам рўмол масаласида судга мурожаат қилган ва ютиб чиққан эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бельгия суди мактабдаги рўмол тақиқини ноқонуний деб топди