06:38 / 29.08.2019
3 468

Лукашенко Польшага Путин таклиф қилинмагани сабабли бормасликка қарор қилди

Лукашенко Польшага Путин таклиф қилинмагани сабабли бормасликка қарор қилди
Фото : РИА Новости / Сергей Бобылев
Беларусь президенти Александр Лукашенко Польша пойтахти Варшавага Иккинчи жаҳон уруши бошланишининг 80 йиллигига боришдан бош тортди. Бу ҳақда Rzeczpospolita нашри хабар берди.

Нашрда маълум қилинишича, Польша президенти Россия президенти Владимир Путинга Варшавадаги тадбирга таклифнома юбормаган. Шу сабаб Минск Россияни қўллаб-қувватлаб, Польшадаги хотира тадбирига делегация юбормасликка қарор қилган.

Беларусь ташқи ишлар вазирлиги бу маълумотга ҳозирча изоҳ бермаган.
Варшава эса Россияни таклиф қилмаганини собиқ иттифоқ 1939 йилги халқаро ҳуқуқни бузгани билан тушунтирган.

Иккинчи жаҳон уруши Германиянинг Польшага ҳужум қилишидан бошланган, шундан кейин унинг бир қисми Учинчи рейхга, қолгани эса собиқ иттифоққа ўтган.
Бироқ шунга қарамай, Германия тадбирга таклиф этилган.

Аввалроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков дунёнинг исталган давлатида Иккинчи жаҳон урушига бағишланган ҳар қандай хотира тадбири Россия иштирокисиз тўлақонли ҳисобланмаслигини бир неча маротаба таъкидлаб ўтган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лукашенко Польшага Путин таклиф қилинмагани сабабли бормасликка қарор қилди