09:00 / 30.08.2019
3 141

Италиядаги вулқон отилиши вақтида сайёҳлар саросимада қоча бошлашди (видео)

Италиядаги вулқон отилиши вақтида сайёҳлар саросимада қоча бошлашди (видео)
28 августда Италиянинг Стромболи оролидаги шундай номдаги вулқон фаоллашди. Вулқон отилиши кул, қум ва бошқа вулқон материалининг кучли отилиши билан кечган.

Олимлар, шунингдек, баъзи ер қимирлашларини келтириб чиқарган “юқори интенсивликдаги портлашни” қайд қилишган. Маҳаллий ҳокимиятнинг хабар беришича, вулқон отилиши қурбонлар ва вайронгарчиликларга олиб келмаган, бироқ оролда кучли ёнғинлар келтириб чиқарган.

Италия ОАВ хабар беришича, фаоллашган вулқон оролда дам олаётган сайёҳлар орасида саросима келтириб чиқарган. Кучли портлашдан кейин одамлар устига кул ва майда тошлар туша бошлагач, улар маҳаллий черковга яширинишга тушишган. Кўплаб сайёҳлар катер, қайиқ ва яхталарда денгиз томон қоча бошлашган.

Маҳаллий аҳоли вулқоннинг отилишларига кўникиб қолгани сабабли унинг навбатдаги фаоллашувига бамайлихотир муносабат билдирган.
Охирги марта вулқон 3 июлда фаоллашган бўлиб, ўшанда вулқон яқинида бўлган бир сайёҳ ҳалок бўлган.

Стромболи вулқони охирги 20 минг йилдан бери фаол бўлиб, яқин орадаги ороллар ва денгиздан кузатиш мумкин бўлган кичик отилишлари билан машҳур. Вулқоннинг баландлиги денгиз сатҳидан 926 метрни, денгиз туби сиртидан эса 2 кмдан кўпроқни ташкил қилади. У 3 та фаол кратерга эга.



[media=https://twitter.com/MariettaDaviz/status/1166823271393845248]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Италиядаги вулқон отилиши вақтида сайёҳлар саросимада қоча бошлашди (видео)