11:40 / 01.09.2019
4 311

Қозоғистонда даҳрийлар сони кўпаймоқда

Қозоғистонда даҳрийлар сони кўпаймоқда
Қозоғистонда ўтказилган тадқиқотлар мазкур мамлакатда сўнгги 10 йилда атеситлар сони уч баравар ошганини кўрсатди.

Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти Ижтимоий-сиёсий тадқиқотлар бўлими бошлиғи Алуа Жолдибалинанинг сўзларига кўра, 2019 йилда Қозоғистонда динга ишонмаганларнинг улуши умумий аҳолининг 18,8 фоизини ташкил этди. Қозоғистонликларнинг 75 фоиздан кўпроғи ўзларини диндор деб билади, лекин диний ибодатларни доимий равишда бажармайди ва ҳеч қандай диний бирлашмаларнинг фаолиятида қатнашмайди.

Талаба Жалгас Спабеков диндор оилада ўсган, аммо болалигидан ўзини атеист деб ҳисоблайди:
«Албатта, биз ҳар ҳафта масжидга бормаганмиз, лекин биз ҳар доим мусулмон байрамларини нишонлардик, ота-онамиз рўза тутарди. Аммо болалигимдан мен атеист бўлганман ва буни яширмайман.

Бизнинг жамиятда атеизм учун дискриминация йўқ, лекин баъзилар бизга ғазаб, нафрат билан қарайди, аммо мен бу ҳар бир инсоннинг шахсий ҳуқуқи деб ҳисоблайман.

Дўстларим орасида ичадиган, чекадиган ва даҳшатли ишларни қиладиган динга ишонадиганлар бор. Уларга қараб, ўзингизни алдаш билан шуғулланмаслик кераклигини англадим. Мен фақат севгига ишонаман, фақат ўзимга ишонаман».


Дин ишлари бўйича қўмитанинг Дин масалалари бўйича илмий-таҳлилий маркази директори Айнур Абдирасил қизининг айтишича, бундан 10 йил олдин Қозоғистонда аҳолининг атиги 6 фоизи атеист эди. Энди эса бу кўрсаткич 3 баравар ошди.

Унинг таъкидлашича, баъзи одамлар нохушликларга дуч келмаслик учун ҳам ўзларини атеист деб кўрсатаётган бўлиши мумкин.

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда даҳрийлар сони кўпаймоқда