19:45 / 01.09.2019
2 288

Япония тарихдаги энг яхши Олимпиадани ўтказиш ниятида

Япония тарихдаги энг яхши Олимпиадани ўтказиш ниятида
Фото: Николай Галкин/ТАСС
Япония олимпия қўмитаси раҳбари, дзюдо бўйича олимпия чемпиони Ясухиро Ямасита ТАССга берган интервьюсида Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига ташриф буюрадиган меҳмонлар учун ўз маслаҳатларини берди.

— МОҚ президенти сифатида нимани энг муҳим вазифа деб ҳисоблайсиз?
— Бир йилдан сўнг Токиога келадиганларга энг яхши қабулни тақдим этиш. Ўйинлар қатнашчиларига ҳам, мухлисларга ҳам бу ер ёқишини таъминлаш.

— Олимпиада меҳмонларига қандай маслаҳатлар берган бўлардингиз? Масалан, ёзги иссиқ ҳаво ва юқори даражадаги намликка қандай бас келиш мумкин?
— Биринчи навбатда ўзлари билан албатта сув олиб юришлари керак. Олимпиада вақтида костюм ва галстукларни унутган маъқул, яхшиси, енгил кийимларда келишсин. Японияда аёллар ҳам, эркаклар ҳам соябон тутишади. Соябонлардан ёмғирда ҳам, иссиқда ҳам фойдаланишади.

— Япония ошхонасидан нималарни тавсия қиласиз?
— Ошхонамиз хилма-хил — суши, тэмпура, тэппанъяки. Бизда ҳашаматли ресторанлар ҳам, кичик тамаддихоналар ҳам бор. Ўйинлар барчага ёқади ва меҳмонларимиз ўз юртларига ёқимли таассуротлар билан қайтишади деб умид қиламан.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Япония тарихдаги энг яхши Олимпиадани ўтказиш ниятида