15:04 / 03.09.2019
2 821

Қозоғистонда жамоатчилик фаолига ҳужум қилган ҳоким қамоққа олинди

Қозоғистонда жамоатчилик фаолига ҳужум қилган ҳоким қамоққа олинди
Фото: Tengrinews
Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида жамоатчилик фаоли Галина Арзамасовага ҳужум қилганликда гумонланаётган икки киши қамоққа олинди. Tengrinews’нинг хабар беришича, ушбу иш бўйича Олмаота вилояти Талғар тумани Панфилов қишлоқ округи ҳокими Нурғали Аппазов ва унинг ҳайдовчиси бош гумонланувчи эди.

«Талғар туман суди 30 август куни жабрланувчи Галина Арзамасова иши бўйича гумонланувчиларга нисбатан бир ой муддатлик қамоқ жазоси кўринишидаги эҳтиёт чорасини қўллашга санкция берди», — дея маълум қилган Олмаота вилоят суди матбуот хизмати.

Маълум бўлишича, жамоатчилик фаоли Галина Арзамасова Панфилов қишлоқ округи ҳокимининг эътиборини ҳудуд муаммоларига — дарахтларнинг ноқонуний кесилиши, ер майдонларининг ноқонуний ажратилиши, болаларни мактабга тайёрлаш, кўприкларни таъмирлаш, ёритиш тизимини қайта тиклашга қаратмоқчи бўлиб, 26 август куни Талғар тумани ҳокимлигига келган.

Шунда ҳокимлик остонасида аёлга қарата ўқ узилган — ўқ узганлар шу заҳоти машинага ўтириб, воқеа жойидан қочиб кетган. «Бу Галинани қўрқитиб қўйиш бўйича бешинчи уриниш. Бунгача уни дўппослашди, ЙТҲ ҳам уюштиришди. 7 июль куни ҳовлисига ўқ узиб, ёнувчан қоришма ташлаб кетишганди. Бу ишларнинг бирортаси ҳали фош этилмаган», — деганди Арзамасованинг дугонаси Салтанат Ташимова.

Маълумот учун, август ойида Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳобов «Kun.uz» таҳририяти ходимларига ташланган эди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳоким ўринбосарига нисбатан бирор чора кўрилган-кўрилмагани ҳақида бирор расмий ахборот берилгани йўқ.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда жамоатчилик фаолига ҳужум қилган ҳоким қамоққа олинди