23:00 / 04.09.2019
3 679

Туристлар учун энг хавфли ва хавфсиз мамлакатлар рейтинги эълон қилинди

Туристлар учун энг хавфли ва хавфсиз мамлакатлар рейтинги эълон қилинди
Жаҳон иқтисодий форуми (WEF) экспертлари The Travel and Tourism Competitiveness Report 2019 туристик рақобатбардошлик халқаро рейтинги доирасида туристлар учун энг хавфсиз мамлакатлар номини маълум қилди. Рўйхатда биринчи ўринни Финляндия эгаллади, ундан кейинги ўринларда Исландия ва Уммон жойлашди.

Шунингдек, дастлабки ўнталикдан Швейцария, Ҳонгконг, БАА, Люксембург, Португалия ва Янги Зеландия ўрин олди. Кейинги ўнталикда Қатар, Эстония, Япония, Австрия, Словения, Испания, Норвегия, Чехия, Австралия ва Бруней жойлашган.

Ён қўшниларимиз Тожикистон 60-, Қозоғистон 63- ва Қирғизистон 96-ўринда қайд этилди.
Сальвадор, Нигерия, Яман, Венесуэла ва Ҳондурас энг хавфли давлатлар деб топилди.
Дунёнинг 140 мамлакати ўрин олган рейтингга Ўзбекистон ва Туркманистон киритилмаган.

The Travel and Tourism Competitiveness Report 2019 рейтинги Жаҳон иқтисодий форуми ва Евросиё рақобатбардошлик институти ҳамда Strategy Partners консалтинг компаниеяси ҳамкорлигида тузилган. Туристик рақобатбардошлик рейтинги 2007 йилдан буён икки йилда бир марта эълон қилинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туристлар учун энг хавфли ва хавфсиз мамлакатлар рейтинги эълон қилинди