23:20 / 05.09.2019
2 968

Россия Қримни қўшиб олганидан кейин АҚШ Эстонияда махфий база яратгани аниқланди

Россия Қримни қўшиб олганидан кейин АҚШ Эстонияда махфий база яратгани аниқланди
Фото: Getty Images
Эстония ҳудудида 2014 йилдан буён АҚШ махсус хизматининг базаси фаолият кўрсатмоқда. Бу ҳақда Эстония жамоат радиоэшиттириш корпорацияси (Eesti Rahvusringhääling, ERR) хабар берди.

База «Гувоҳ» номли журналистик текшируви дастури муаллифлари томонидан топилган. Улар Пентагон ҳужжатларида Эстониядаги «махсус объект» ҳақида қайдни аниқлаган. Ҳужжатда АҚШ 2019 йилда бу объектга 15,7 миллион доллар ажратгани аниқланган.

Бу объектга ташриф буюриш учун журналистлар қарийб ярим йил музокаралар олиб борган. Охири база жойлашган ерни ошкор этмаслик шарти билан журналистларга у ерга киришга рухсат берилган. Шунингдек, ҳудудни суратга олиш ҳам тақиқланган бўлиб, фақат объектга кирверишдаги кичик майдон бундан мустасно қилинган. У ерда журналистлар икки ҳарбий хизматчи билан суҳбатлашган.

АҚШ Мудофаа вазирлиги томонидан ажратилган пуллар машғулот базасини қуришга сарфланади. «Бу ерда 2014 йилдан буён доимий асосда бўлиб келмоқдамиз ва бизнинг ишимиз учун кўпинча кўпроқ жой талаб этилади», — деган АҚШ армияси полковники Кевин Стрингер.

Журналисларнинг маълумотларига кўра, база Россия Қримни қўшиб олганидан кейин яратилган. Унда америкалик ҳарбийлар ҳам, эстониялик ҳарбийлар ҳам хизмат қилади. Тайёргарлик даражасига кўра, улар 2011 йилда «Ал-Қоида» раҳбари Усама бен Ладенни ўлдирган Америка махсус кучлари жангчиларига тенг келади.

Кевин Стрингернинг айтишича, улар АҚШ қуролли кучларининг Штутгарт шаҳридаги Европа қўмондонлигига бўйсунади. База контингентидаги одамлар сони сир сақланмоқда.

Пентагон ҳужжатларини ўрганган журналистлар у ерда 2020 йилга келиб янги казармалар, тир, қурол-яроғ омбори ва парашютларни қуритиш минораси пайдо бўлиши лозимлигини аниқлаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия Қримни қўшиб олганидан кейин АҚШ Эстонияда махфий база яратгани аниқланди