14:44 / 06.09.2019
3 499

Украина президенти Зеленскийни Қримга таклиф қилишди

Украина президенти Зеленскийни Қримга таклиф қилишди
Қрим раҳбари Сергей Аксёнов Украина президенти Владимир Зеленскийга Қримга келишни ва яриморол аҳолиси фикрига қулоқ тутишни маслаҳат берди.
Унинг сўзларига кўра, барча украин сиёсатчилари яриморол Россия таркибига кирганини тан олишлари керак ва бу ҳамиша шундай бўлиб қолади.

“Улар буни қанчалик тезроқ англаб етсалар, Украина ва бизга ҳам шунчалик яхшироқ бўлади. Зеленский ҳақида тўхталадиган бўлсак... уларнинг Ялтада квартиралари бор, марҳамат, келинг. Бу ерда нималар рўй бераётганини кўринг. Одамларга савол бериб, сўраб кўринг – улар Украинага қайтишни хоҳлашадими”, - дея Қрим раҳбари сўзларидан келтиради РИА Новости.

Шунингдек, у аҳоли фикрини тинглаб, керакли хулосани чиқариш кераклигини қўшимча қилган.

Қрим Украинада юз берган давлат тўнтаришидан сўнг 2014 йил март ойида ўтказилган референдум якунларига кўра Россия таркибига киритилди. Референдумда яриморолнинг аксарият аҳолиси Россия таркибига кириш учун овоз берди. Россия ва Қрим қўшилиши учун 96,77% қримликлар ва 95,6% Севастополь аҳолиси овоз берди.

Москва яриморол аҳолиси демократик йўл, халқаро ҳуқуқ ва БМТ Низомига мувофиқ қарор қабул қилганини бир неча бор таъкидлади. Россия президенти Владимир Путиннинг сўзларига кўра, Қрим масаласи узул-кесил ҳал қилинган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина президенти Зеленскийни Қримга таклиф қилишди