16:00 / 06.09.2019
3 832

Россиялик олигарх Туркманистонда юқори лавозимлардан бирини эгаллади

Россиялик олигарх Туркманистонда юқори лавозимлардан бирини эгаллади
Игорь Макаров ва Гурбангули Бердимуҳамедов
29 август куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов «АРЕТИ» халқаро компаниялар гуруҳи раҳбари, россиялик олигарх Игорь Макаровни Туркманистон президентининг нефть ва газ масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳузуридаги эксперт этиб тайинлади.

2018 йил январь ойида АҚШ Молия вазирлиги Игорь Макаровни «Санкциялар орқали Америка душманларига қарши курашиш тўғрисида»ги ҳужжат доирасида қўллаш учун тузилган россиялик олигархлар рўйхатига қўшган.

Туркманистон Давлат ахборот агентлигининг хабар беришича, Макаров ушбу лавозимга президент Бердимуҳамедовнинг нефть ва газ масалалари бўйича маслаҳатчиси Ягшигелди Какаев томонидан илгари сурилган таклифга кўра тайинланган.

Forbes журналига кўра, Туркманистоннинг нефть ва газ секторида нуфузли мавқени эгаллаган россиялик олигархнинг бойлиги 2,1 миллиард долларга тенг. Туркман ОАВ ёзишича, Макаров ўз тайинловини миннатдорчилик билан қабул қилган.

Таъкидланишича, тадбиркор Туркманистонда таваллуд топган ва ушбу давлат раҳбари каби велоспортни яхши кўради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиялик олигарх Туркманистонда юқори лавозимлардан бирини эгаллади