date

Толиблар АҚШга таҳдид қилишди

Толиблар АҚШга таҳдид қилишди
Фото: Reuters
АҚШ «Толибон» билан музокаралар ўтказишдан бош тортгани Афғонистондаги америкаликлар ҳаётини жиддий хавф остида қолдиради. «Толибон»нинг расмий вакили Забиҳулло Мужоҳид АҚШни шундай йўқотишлардан огоҳлантирди.

«Америкаликлар музокаралардан бош тортишгани учун аввалгидан ҳам кўра кўпроқ жабр чекишади», - дейилади ҳаракат томонидан тарқатилган баёнотда.

Забиҳулло Мужоҳиднинг сўзларига кўра, томонлар ўртасидаги музокаралар шанба кунига қадар муваффақиятли кечаётганди. 23 сентябрга Афғонистонда ички мулоқот бошланиши белгиланганди.

АҚШ президенти Дональд Трамп 5 сентябрь куни Кобулда содир этилган ва 12 кишининг ҳаётига зомин бўлган (жумладан, бир нафар америкалик ҳарбий) терактдан кейин «Толибон» ҳаракати етакчилари билан ўтказилиши белгиланган учрашувни бекор қилди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Толиблар АҚШга таҳдид қилишди