date
views 4 626

АҚШда рекорд катталикдаги тимсоҳ тутилди (фото)

АҚШда рекорд катталикдаги тимсоҳ тутилди (фото)
АҚШнинг Жоржия штатида овчилар узунлиги 4,3 метр ва оғирлиги 318 кг келувчи улкан тимсоҳни ушлашди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.
Бу АҚШда тутилган энг катта тимсоҳдир. Аввалги рекорд 2013 йилда тутилган тимсоҳга тегишли бўлган. Унинг узунлиги 4,21 смни ташкил қилганди.

Тимсоҳни Меривезер округида яшовчи Деррик Снелсон тутган. У овга 16 ёшли қизи ва профессионал тимсоҳ овловчилар билан борган.

Эркакнинг айтишича, улар тимсоҳнинг бошини дарров пайқашган, бироқ уни муваффақиятли нишонга олиш учун 5 соатдан кўпроқ кутишга тўғри келган: у ҳар сафар 10 сонияга сув устида кўриниб, кейин 45 дақиқага сув остида ғойиб бўлган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда рекорд катталикдаги тимсоҳ тутилди (фото)
-->