06:00 / 09.09.2019
2 925

Нетаньяху Борис Жонсонни Ельцин деб атади

Нетаньяху Борис Жонсонни Ельцин деб атади
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху британиялик ҳамкасби Борис Жонсоннинг исмини Россиянинг собиқ президентининг исми билан адаштириб, Борис Ельцин деб атади. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар берди.
У якшанба кундаги йиғилишда Британияга сафари ҳақида сўзлаб берган.

“Мен Лондондан жуда ёқимли сафардан қайтдим, у ерда бош вазир Борис Ельцин ва АҚШ мудофаа вазири билан учрашдим”, деб айтган Нетаньяху.

Иштирокчилар дарҳол уни тузатишган. Исроил бош вазири хатосини англаб, кулиб қўйган ва уни эътиборли эшитишаётганини текшириб қўймоқчи бўлганини айтган.
Жонсон июнь ойида Британия бош вазири бўлди. Унинг “адаши” Ельцин эса Россияни 1991 йилдан 1999 йилгача бошқарган. У 2007 йилда вафот этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нетаньяху Борис Жонсонни Ельцин деб атади