Фото: ASIA-Plus
2019 йил октябрда Тожикистон пойтахтида Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Avesta.tj нашри хабар берди.
Душанбеда қад кўтараётган ушбу масжидда бир вақтда 120 мингга яқин киши намоз ўқиши мумкин.
Масжид қурилиши 2009 йил октябрида бошланган. Унинг лойиҳаси тожикистонлик ва қатарлик мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган.
Фото: Anadolu Agency
Масжид ҳар бири 75 метр баландликка эга 4 та минорага эга. Шунингдек, унда 47 метрлик бош гумбаздан ташқари, яна 20 та кичикроқ гумбаз бор.
Фото: Anadolu Agency
Жомеъ масжиди Душанбенинг шимолидаги 12 гектар майдонда жойлашади. Масжид билан биргаликда бу ерда кутубхона, музей ва анжуманлар зали қурилмоқда.
Фото: Anadolu Agency
Масжид лойиҳаси 100 млн долларга баҳоланган. Таъкидланишича, унинг қурилиши Қатар ҳукумати томонидан молиялаштирилмоқда.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Овқат егингиз келмаслиги саломатликдаги жиддий ўзгаришлар аломати бўлиши мумкин
Ҳиндистон аэропортида икки нафар ўзбекистонлик 5 кило олтин билан ушланди
Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасида отишма содир бўлди
Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди”
Россия яна бир бор Украина бўйлаб ёпирилма зарбалар йўллади
Чаднинг амалдаги президенти сайловда яна ғалаба қозонди