Бугун, Туркиянинг Анталия шаҳрида ҳамюртимиз, ажойиб боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов иштирокида ўзига хос шоу бўлиб ўтди. Тадбирда маҳорат дарслари, мусиқий чиқишлар ўрин олди. Қувонарлиси, турк заминида боксчимизни жуда илиқ қарши олишди. Қолаверса, ён қўшниларимиз Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ҳамда Қозоғистондан ҳам мухлислар ташриф буюрганлигини кўриш мумкин эди.
Айниқса, Қирғизистонлик санъаткорлар ўз чиқишлари билан барчани хурсанд қилди. Улар Шаҳрамнинг ҳақиқий ихлосманди эканлигини билдиришиб, юртдошимизнинг кейинги фаолиятига омадлар тилашди. Ўзбекча ашулалар ижро этишлари эса янада тадбирга файз берди.
Бир сўз билан айтганда, барчаси идеал кўриниш олган, ташкилотчилик юқори савияда йўлга қўйилибди. Мана, боксчиларимизга бўлган ишонч, ушбу таклиф ўзбек бокс мактабини хорижда ҳам тан олишларига яққол мисол бўла олади. Ўйлаймизки, бу хориж мамлакатларининг спортчиларимизга бўлган қизиқишининг бошланишидир. Умид қиламизки, яқин йиллар мобайнида юртимизда бутунжаҳон спорт олами намояндалари етишиб чиқади.
Манба: Sports.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди