23:09 / 15.09.2019
2 678

Шаҳрам Ғиёсов Анталияда очиқ машғулот ўтказиб, шаҳар ҳокими билан учрашди

Шаҳрам Ғиёсов Анталияда очиқ машғулот ўтказиб, шаҳар ҳокими билан учрашди
Рио олимпиадаси қаҳрамонларидан бири, бокс бўйича жаҳон чемпиони Шаҳрам Ғиёсов Анталияда Буюкшеҳир ҳокими Муҳиддин Бўжек қабулида бўлди. Учрашувда Шаҳрам ҳокимни ёшларнинг зарарли иллатлардан узоқ бўлишига бағишланган бокс бўйича очиқ машғулотига таклиф қилди.

Муҳиддин Бўжек учрашувдан мамнун эканини билдирди: «Муваффақиятларингиз билан қутлайман ва уларнинг давомли бўлишини тилайман. Ўзбекистон ва Туркия қардош мамлакатлар, сизнинг ғалабангиз бизники ҳамдир», деди шаҳар ҳокими.

Шаҳрам Ғиёсов Анталияга биринчи марта келганини айтиб, тадбир ҳақида атрофлича маълумот берди. Бу очиқ машғулотни ўзи учун муҳимлигини таъкидлаган боксчи, ёшларни зарарли иллатлардан узоқлашиб, спортга тарғиб қилиш бўйича бу каби тарғибот тадбирлари дунёнинг бошқа давлатларида ҳам шоу сифатида уюштирилишини маълум қилди.

Шаҳрам Ғиёсов ёшларни наркотик ва тамаки чекишдан узоқлашиш мавзусига бағишланган очиқ машғулотини 14 сентябрь куни Анталия Коняалти Ачикхава театрида ўтказди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шаҳрам Ғиёсов Анталияда очиқ машғулот ўтказиб, шаҳар ҳокими билан учрашди