Фото: «RAMBLER»
Майкл Жексоннинг собиқ тан соқчиси Мэтт Фиддс журналистларга поп қироли ўлими сабабини маълум қилди. Ҳозирги кунда жанг санъати мактаби эгасининг сўзларига кўра, 2005 йилги суд поп-юлдузи саломатлигини адо қилган. Бу ҳақда «RAMBLER»га таяниб "Хабар" нашри маълум қилди.
Фиддс Жексон ҳақидаги янги ҳужжатли фильм намойиши бўйича интервью берди. Унинг айтишича, қўшиқчи педофилликда айбланганидан қаттиқ қайғурган. Суд уни айбсиз деб эълон қилганига қарамай, «жароҳат етказиб бўлинганди».
— Ҳукмдан сўнг Майкл Жексоннинг аввалги ҳолатига қайтолмаслиги маълум бўлди, — дейди Фиддс.
У қўшиқчи охирги йилларда тирик мурдани эслатгани, овқатланишга ва ухлашга қийналганини ҳам қўшиб қўйди.
Фиддснинг таъкидлашича, у Майкл Жексон ҳақида барини биладиган кимсалардан бири. Унинг айтишича, қўшиқчи таъқиб васвасасидан қийналган ва концерт бераётганида уни ўлдириб қўйишларидан хавфсираган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
ЕЧЛ. “Бавария” ва “Реал” ўртасидаги дастлабки учрашувда жанговар дуранг қайд этилди
«Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида қўшимча поездлар ҳаракатланади
Сунъий интеллект қадимги юнон файласуфи Платоннинг қабрини топди
Эксперт: Ғарб Россия ғалабасидан кейин қувғиндаги Украина ҳукуматини яратиши мумкин
Чемпионлар лигаси 1/2 финал. “Боруссия Д” ўз майдонида “ПСЖ”ни кичик ҳисобда мағлуб этди
Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди
Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди