13:56 / 18.09.2019
2 957

Дональд Трампнинг болалиги ўтган уй кимошди савдосига қўйилди

Дональд Трампнинг болалиги ўтган уй кимошди савдосига қўйилди
Фото: «The New York Times»
АҚШ президенти Дональд Трампнинг болалиги ўтган уй сотувга қўйилгани ҳақида «The New York Times» ёзмоқда.
Ташкилотчи гарчи лот қийматини очиқламаган бўлса-да, айрим маълумотлар бор.

Дональд Трамп болалигининг тўрт йилини ўтказган Нью-Йоркдаги бу уй кейинчалик ҳам сотувларга қўйилган. Охирги марта 2017 йилда 2,14 миллион долларга сотилган экан. Шу уй жойлашган Куинсда коттежларнинг ўртача нархи 900 минг доллар атрофида.

Уй унча каттамас, беш ётоғи бор. Аммо солиғи катта — 185 квадрат метр майдонли ана шу уйда яшовчилар ўтган йили 9,5 минг доллар атрофида тўлашган.
Айни пайтда «Trump Birth House» айнан кимга қарашли — номаълум.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дональд Трампнинг болалиги ўтган уй кимошди савдосига қўйилди