12:20 / 20.09.2019
3 346

Туркманистон махсус хизматлари диндорларни сўроққа чақириб, соқол қўйганларни мажбуран олдирмоқда

Туркманистон махсус хизматлари диндорларни сўроққа чақириб, соқол қўйганларни мажбуран олдирмоқда
Фото: Google Images
Туркманистон миллий хавфсизлик вазирлиги Мари вилоят бошқармаси масжидларга серқатнов бўлган намозхонларни сўроқ қилишни бошлади. Бу ҳақда Daryo.uz хабар бермоқда.

Марилик 50 яшар диндор икки бор бошқармага таклиф қилинган ва кимлар билан мулоқот қилиши, намоз ўқишни қаерда ўргангани, қандай китоблар ўқиши, нима билан тирикчилик қилиши, хотини ва болалари нечоғли динга эътиқод қилиши ҳақида саволлар берилган. Суҳбат хавфсизлик хизмати ходими унга телефон рақамини қолдириши ва шубҳали диний фаоллик ҳолатлари тўғрисида хабар бериши ҳақидаги таклиф билан якунланган.

Мустақил ОАВларга кўра, бундай мулоқотларнинг якуний мақсади диндорлар ўртасида «қулоқлар» ёллашдан иборат. Бундай тадбирлар туркман олий ўқув юртларида ҳам олиб борилади ва ходимлар талабаларни «кураторлар»га таҳсил олувчилар ўртасида ҳукуматдан норози бўлаётганлар ҳақида маълумот бериб туришга ундайди.

Айтишларича, Тошҳовуз вилоятида маҳаллий масжид қатновчилардан сўроқлар чоғида намоз ўқишни тўхтатиш сўралган ва соқолларини олишга мажбур қилинган. Махсус хизматлар учун радикал экстремистик ғоялар рамзи бўлиб кўринадиган соқол қўйишга қарши кураш пойтахтда ҳам давом этмоқда. Ашхобод полиция бўлимларида соқол қўйгани учун ушланган фуқаролар қиртишлангани фотога ҳам муҳрланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркманистон махсус хизматлари диндорларни сўроққа чақириб, соқол қўйганларни мажбуран олдирмоқда