11:53 / 23.09.2019
5 840

Хитойда масжидларни портлатиш бошланди

Хитойда масжидларни портлатиш бошланди
Хитой ҳукумати масжидлар ва минораларни бузишга киришди. Бу ҳақда The Independent хабар бермоқда.
Нашрнинг ёзишича, Хэнань, Ганьсу, Ички Мўғулистон ва Нинся Хуэй автоном ҳудудларида бинолар вайрон қилинган. Хусусан, “Хитойнинг кичик Маккаси” деб номланган Линсья шаҳри яқинидаги қишлоқда гумбаз ва миноралар портлатилган. У ерда Хитойнинг энг йирик мусулмон аҳолиси ҳисобланган хуэйликлар яшайди. Бундан ташқари, ҳокимият Юньнан шаҳридаги учта масжидни ёпиб қўйди ва мамлакат бўйлаб араб ёзувидан фойдаланишни тақиқлади.

Июнь ойида Хитой расмийлари хитойлик бошқа миллат вакиллари бўлган уйғур мусулмон маҳбусларини лагерларда қийноққа солингани ҳақидаги хабарларни рад этганди. Хато шундаки, “таълим ва ўқитиш марказлари” концентрацион лагерлар деб таърифланади, дея тушунтиришган эди ўша пайтда ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Чжан Ханьхуэ.

2018 йил август ойида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном вилояти (Шарқий Туркистон)даги ёпиқ лагерларда камида бир миллион этник озчилик вакиллари ушлаб турилгани ва улар гўёки қайта ўқитилгани ҳақида хабар тарқатган эди. Одамларга инқилобий қўшиқларни куйлашга, двлат раҳбари Си Цзинпиннинг ғояларини ўрганишга ва ўзларига она тили бўлмаган Хитой тилида гапиришга мажбур қилишган.

Расмий Пекин лагерларнинг мавжудлигини минтақада террорчилик ҳаракатларининг олдини олиш билан боғлайди. Шу билан бирга қайта тарбиялашдан ўтганлар, лагерлардаги одамлар қийноқларга солинаётгани ҳақида айтиб келишади.

Манба: tarjumon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда масжидларни портлатиш бошланди