17:05 / 25.09.2019
5 946

Олмаотада Қозоғистондаги биринчи порностудия фош этилди

Олмаотада Қозоғистондаги биринчи порностудия фош этилди
Фото: Олмаота полицияси
Олмаотада эълонлар асосида танлаб олинган қозоғистонлик модел қизлар веб-камералар орқали мижозлар билан мулоқот қиладиган онлайн-порностудия ёпилди. Шаҳар полиция департаментидан маълум қилишларича, бу Қозоғистонда фош этилган илк порностудиядир.

Порнографик материаллар Олмаотанинг Медеу туманида ижарага олинган иккита ҳашаматли квартирада суратга олинган. «Ушбу студияда иш — техник таъминотдан тортиб қизларнинг уч смена алмашиб ишлашигача бари тизимли йўлга қўйилган», — дейди полиция подполковниги Данияр Мендебаев.

Хабар беришларича, тинтув жараёнида кўплаб буюмлар мусодара қилинган. Порноактрисаларнинг иш жойи кўплаб юмшоқ ўйинчоқлар билан безатилган, каравотда эса катта паҳмоқ айиқча бўлган.

Фото: Олмаота полицияси
Моделлар 1000 доллар маош ваъда қилингани ҳолда эълонлар орқали саралаб олинган. Полиция маълумотларига кўра, қизлар студияда барибир бунча пул ишлай олмаган.

Қизлар АҚШ ва Европадаги сайтлар учун ўз таналарини веб-камералар орқали намойиш этган, мижозлар эса бунинг учун пластик карта орқали Қозоғистондан ташқарида жойлашган серверга пул тўлаган.

Фош этилган квартирада модел қизлар ва техник таъминот учун масъул бўлган қирғизистонлик дастурчи йигит қўлга олинган. Полиция «порнографик материалларни қонунга зид равишда тарқатиш» моддаси бўйича жиноят иши очган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олмаотада Қозоғистондаги биринчи порностудия фош этилди