09:53 / 26.09.2019
4 777

Туркия президенти: «Исроил тўймайди»

Туркия президенти: «Исроил тўймайди»
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған БМТ Бош Ассамблеясининг 74-сессиясидаги нутқида жаҳон ҳамжамияти эътиборини Фаластинга қаратди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар бермоқда.

Эрдоған Фаластин – Исроил муаммосини 1967 йилдаги чегаралар доирасида ҳал этишга чақириб, Шарқий Қуддус Фаластин давлатининг пойтахти бўлиши кераклигини таъкилади. Туркия президенти Исроилнинг тинч фаластинликларга қарши жиноятларини қаттиқ қоралади.

“Бир неча кун аввал Исроил кучларининг фаластинлик айбсиз аёлни ўлдириши акс этган тасвирлар ҳам жаҳон ҳамжамиятининг виждонини уйғотмаётган бўлса, нима ҳам дейиш мумкин?” – деди Эрдоған. Шунингдек, у Исроил ва Фаластининг 1947 йилдан бошлаб ҳозиргача бўлган чегараларини кўрсатиб, Исроил Фаластин ҳудудининг деярли ҳаммасини эгаллаб олганини айтди.

“Исроил тўйяптими? Йўқ, тўймаяпти. Қолганини ҳам эгаллаб олиш пайтда. БМТ Бош Ассамблеяси, БМТнинг Исроил бўйича қабул қилган қанчадан-қанча резолюциялари бор. Улар ҳаётга татбиқ этиляптими? Йўқ. Унда БМТнинг қандай фойдаси бор?” – деди Туркия президенти.

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркия президенти: «Исроил тўймайди»