“Аллоҳга шукр, биз етиб келдик”: БААлик биринчи фазогир орбитадан юртдошларига салом йўллади

  • 26 сентябрь 2019, 10:16
  • 980
  • Дунё
  • “Аллоҳга шукр, биз етиб келдик”: БААлик биринчи фазогир орбитадан юртдошларига салом йўллади
    Фото: NASA
    БААлик биринчи фазогир Ҳазза ал-Мансурий “Союз МС-15” кемасининг Халқаро коинот станциясига туташганидан кейин юртдошларига салом йўллади.

    Кема ХКСга туташгандан кейин экипаж люкни очиб, станцияга ўтган. Олег Скрипочка, Жессика Меир ва ал-Мансурийни станцияда 6 фазогир – Алексей Овчинин, Александр Скворцов, Кристина Кук, Ник Хейг, Эндрю Морган ва Лука Пармитано кутиб олган.

    Ал-Мансурий Дубайдаги коинот марказидаги парвозни бошқариш хонаси билан алоқага чиқиб, “Аллоҳга шукр, биз етиб келдик”, деган.
    “Ҳаммаси яхши кетмоқда, менинг БАА аҳолисига саломим”, деб қўшимча қилган фазогир.

    Ал-Мансурий, шунингдек, парвоз вақтида “Ердаги ажойиб қуёш ботишлар ва тонг отишлар манзараларини” кўрганини айтган.
    “Мен кўрганларимни сиз билан бўлишишни истардим”, деб қўшимча қилган БААлик фазогир.

    Ал-Мансурий биринчи араб ва БААлик фазогир бўлди. У Ерга 8 кундан кейин, 3 октябрда қайтади.
    Шунингдек, БААнинг фазога жўнатиладиган иккинчи фазогири номи маълум бўлди. Бу инсон муҳандис Султон ан-Ниёзий бўлади. Бу ҳақда журналистларга БАА коинот агентлиги директорлар кенгаши раиси маълум қилди. Ан-Ниёзий ал-Мансурийнинг дублёри ҳисобланади.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » “Аллоҳга шукр, биз етиб келдик”: БААлик биринчи фазогир орбитадан юртдошларига салом йўллади