18:38 / 27.09.2019
3 147

Ҳабиб Нурмагомедовнинг футболкаси 60 минг долларга сотилди

Ҳабиб Нурмагомедовнинг футболкаси 60 минг долларга сотилди
Фото: «Global Look Press»
Америкалик жангчи Дастин Порье ўзининг сўнгги жангида кийган кийимлари, шунингдек, «Ultimate Fighting Championship»нинг амалдаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовга тегишли футболкани «Ebay» электрон савдо майдонига сотувга қўйди. У Ҳабибнинг футболкасини UFC 242даги жангдан сўнг олганди.

Дастин Порье бошланғич нархни 5 минг доллар этиб белгилаганди, аммо у якунда 60 200 АҚШ долларига сотилди. Электрон аукционда ҳаммаси бўлиб 125 бор пул тикилди. Бу ҳақда All Boxing хабар берди.

Порье ҳар бир жангидан кейин шундай тўпламларни сотади ва тушган маблағни хайрия учун сарфлайди.
Аввалроқ, Нурмагомедов ҳам Порьедан олган футболкани сотиб, спортчининг хайрия жамғармасига 100 минг АҚШ доллари ўтказиб берганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳабиб Нурмагомедовнинг футболкаси 60 минг долларга сотилди