Фото: Zarnews
Турк депутати Ширин Уналнинг уйида ўз жонига қасд қилган ўзбекистонлик Нодира Қодированинг дугонаси Лайло Ниёзова Туркиянинг «Жумҳурият» газетасига телефон орқали марҳума билан сўнгги суҳбатида нима ҳақида гаплашганини сўзлаб берди.
«22 сентябрдан 23 сентябрга ўтар кечаси дугонам Нодира менга қўнғироқ қилди. Биз икки соат давомида гаплашдик. У тинмай йиғлаб, ҳамма нарсадан чарчаганини, тўйиб кетганини бот-бот такрорлади. Ҳатто ўз жонига қасд қилишини ҳам айтиб ўтди.
Шунда мен қўймай сабабини сўраганимда, икки ҳафта олдин ётган хонасига хўжайини кириб, эшикни ичкаридан қулфлаб унга ёпишганини ва хўжайиннинг тўппончасини ўқи билан топиб олганини айтди.
Дугонамнинг бу гапларини ҳазилга йўйдим. Бунақа бўлиши умуман хаёлимга ҳам келмаганди», — деди Лайло Ниёзова.
Хабарда айтилишича, қизнинг ўлганига икки кун бўлишига қарамай, полиция ҳамон Лайло Ниёзовадан кўрсатма олмаган. Шунингдек, суд-тиббий экспертизаси ҳам бир кунда тамомланган.
Нодира Қодирова кеча, 26 сентябрь куни Ўзбекистонда дафн қилинди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди