06:00 / 28.09.2019
3 370

Альп музликлари эриб кетиш арафасида (видео)

Альп музликлари эриб кетиш арафасида (видео)
Олимлар аср охирига келиб Альп музликларининг 90 фоизи эриб битиши ҳақида огоҳлантиришмоқда. Бу ҳақда Darakchi.uz нашри хабар берди.

Италиянинг Монблан массивидаги қоялардан 250 минг куб метр муз суткасига 50-60 сантиметр тезлик билан силжимоқда. Ушбу муз уюми пастда жойлашган Ферр водийсига тушади. Бу ҳудудда аҳоли пунктлари йўқ бўлгани боис у қадар катта хавф ҳозирча мавжуд эмас. Бироқ ҳар эҳтимолга қарши водийда жойлашган Курмайора тоғ-чанғи курортида эвакуация ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, тоғнинг Франция ва Швейцарияга тегишли ҳудудларида ҳам хавфсизлик чоралари кўрилмоқда. Экспертлар иқлим ўзгаришлари жараёни Альп музликлари эришининг тезлашишига сабаб бўлаётганини таъкидлашмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Альп музликлари эриб кетиш арафасида (видео)