Хитойда эр хотинидан пул олиш учун ўзининг ўғирланишини уюштирди

  • 28 сентябрь 2019, 09:10
  • 661
  • Дунё
  • Хитойда эр хотинидан пул олиш учун ўзининг ўғирланишини уюштирди
    Хитойнинг Гуандун провинцияси полицияси қарта ўйинида ютқазиб қўйган ва хотинидан пул олиш учун ўзининг ўғирланишини уюштирган эркакни қўлга олди. Бу ҳақда Beijing News газетаси хабар берди.

    Хабарда айтилишича, воқеа Чжуншань шаҳар округида юз берган.

    Хуан исмли эркак бор пулини қарта ўйинида ютқазиб қўяди ва бу йўқотишни хотинининг пули эвазига қоплаш учун ўзининг ўғирланишини уюштиради. "Ўғирланиш" ҳақиқийдек чиқиши учун у оёқ-қўлларини боғлаб, оғзига тасма ёпиштиради. Сўнгра пул талаб қилиб ўзининг видео ва суратларини хотинига жўнатади.

    Ваҳимага тушган аёл дарҳол полицияга хабар беради. Полиция суриштирув ўтказиб, "ўғирлаб кетилган" эркакни ҳибсга олди. У ўз ўғирланишини уюштирганига иқрор бўлди ва 10 кунга маъмурий қамоқ ҳамда 500 юань жарима тўлашга ҳукм қилинди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Хитойда эр хотинидан пул олиш учун ўзининг ўғирланишини уюштирди