11:39 / 28.09.2019
2 748

Америка яҳудийлари «окей» белгисини нафрат қўзғовчи ва «оқ ирқнинг устунлиги»ни ифодаловчи рамз дея тан олди

Америка яҳудийлари «окей» белгисини нафрат қўзғовчи ва «оқ ирқнинг устунлиги»ни ифодаловчи рамз дея тан олди
Фото: USA Today
Америка яҳудийларининг «Антидиффамацион лига» нодавлат ташкилоти «окей» белгисини (бош ва кўрсаткич бармоқдан иборат халқа) нафрат қўзғовчи ва «оқ ирқнинг устунлиги»ни ифодаловчи рамз дея тан олди. Бу ҳақда CBC News хабар берди.

«Биз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва жамоатчилик ушбу тасвирларнинг аҳамияти ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиши керак, деб ҳисоблаймиз. Бу жамиятда ёки мактабда нафратланувчиларнинг мавжудлиги ҳақида биринчи огоҳлантириш белгиси бўлиб хизмат қилиши мумкин», — деди ташкилот раҳбарларидан бири.

Камситувчи белги америкалик Алт-ўнгчиларнинг онлайн ҳаракатида пайдо бўлган бўлиб, «оқ танлилар қудрати» (White power) деган маънони англатарди.
Аввалига у мем шаклида эди, лекин унинг кенг тарқалиши рақибларнинг кескин реакциясига олиб келди.

Қайд этилишича, илгари ушбу белги Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги масжидларда одамларни отиб ўлдиришда гумон қилинувчи томонидан судда намойиш этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америка яҳудийлари «окей» белгисини нафрат қўзғовчи ва «оқ ирқнинг устунлиги»ни ифодаловчи рамз дея тан олди