
Саудия Арабистони яқин вақт ичида фуқароларига сайёҳлик визалари бериладиган 49 та давлат номини эълон қилади. Бу ҳақда Azon.uz хабар берди.
Маълумотларга кўра, ҳужжатни интернет орқали олиш мумкин бўлади ва унинг нархи 80 долларни ташкил қилади. Бундан ташқари, мусулмонлар учун муқаддас бўлган Макка ва Мадинага бориш чекланган ҳолатда бўлади.
Шу билан бир қаторда сайёҳлар учун одоб-ахлоқ қоидалари белгиланди. Жумладан, уларга қироллик ҳудудида алькогол истеъмоли тақиқланади.
Аёллар мамлакат учун анъанавий бўлган абайяни кийишга мажбур бўлмайди. Бироқ уларнинг кийими ёпиқроқ кўринишда бўлиши зарур. Саудия Арабистонига аёллар ўзига қариндош бўлган эркаклар ҳамроҳлигисиз ҳам келиши мумкин.
Эслатиш ўринли, Саудия раҳбарияти илк бор сайёҳлик визасини бера бошлайди. Илгари мақсадли ишчилар, ҳаж ва умра амалларини бажарувчи мусулмонлар ва иш юзасидан меҳнат сафар билан келган кишиларнинг мамлакатга киришига рухсат бериларди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар