11:28 / 29.09.2019
3 558

Кашмир сабаб Ҳиндистон ва Покистон ўртасида уруш чиқадими?

Кашмир сабаб Ҳиндистон ва Покистон ўртасида уруш чиқадими?
Фото: Google Photos
Покистон бош вазири Имрон Хон Ҳиндистон баҳсли Жамму ва Кашмир штатида кескин жазо чоралари қўллаётгани туфайли икки орада янги уруш чиқиши мумкинлиги ҳақида баёнот берди, деб ёзади The Time нашри.

Баёнот ортидан Дональд Трамп уч кун ичида икки марта тинчликка эришиш мақсадида Нарендра Моди билан учрашди. Трамп Модини олқишлар экан, икки тарафни муросага чорлади. БМТ саммитида чиқиш қилар экан, Имрон Хон Модини ирқчиликда айблади. Ҳинд миллатчиси Моди ҳукумати Кашмирда комендатлик соати жорий қилган ва аҳолисининг катта қисми мусулмон бўлган бу ҳудудни ташқи алоқадан узиб қўйган.

«Кашмир халқини 50 кундан бери 900 минг аскар сиқувда ушлаб турибди. Оммавий қамоққа олиш, ёпиқ касалхоналар, ялпи ахборот қамали юз бермоқда», – деди Имрон Хон.

Кашмир туфайли Ҳиндистон–Покистон можароси 1940-йилларнинг охирларида бошланган. Кашмирликларнинг аксарияти ҳинд ҳукумати аскарларидан норози.

Моди Кашмирдаги ўзгаришларни ҳимоя қилиб, унинг мақсади минтақани исломий айирмачилардан ҳимоя қилиш эканини айтмоқда. Моди тарафдорлари унинг бу сиёсатини олқишламоқда.

Хон уруш ҳақида гапирган бўлса-да, Трамп Моди ҳақида илиқ фикрда. Сешанба кунги мулоқот жараёнида Трамп Модини маълум ва машҳур Элвис Преслига қиёслади. Якшанба куни Хьюстонда Трамп Моди учун дабдабали қабул маросими уюштирди.

Журналистларга юзланар экан, Трамп Моди билан учрашув ва суҳбат унга ёққанини, у билан суҳбатлашиш бошқаларга қараганда ўзгача эканини таъкидлади.

Ўз навбатида, Моди ҳам Трампни мақтовлари билан сийлади: «У аниқ менинг дўстим. У аниқ Ҳиндистоннинг ҳам дўсти».

Кашмир борасидаги қарама-қаршилик масаласига келганда Дональд Трамп ҳар икки тарафни битимга чақирди. Душанба куни Хон билан ўтказган учрашувда Трамп «биз ҳаммамиз тинчлик истаймиз» деб айтди.

Хон шу ҳафта дунё раҳбарлари олдида Кашмир масаласини кўтарди. У Моди билан учрашув ўтказишга қизиқмади. «Афсуски, ҳозирда Ҳиндистонда ирқчи ҳиндлар ҳукумат тепасида қолмоқда», деб таъкидлади Имрон Хон.

Хон, шунингдек, Трампга Эрон раҳбари Руҳоний билан ядровий кескинлик масаласида музокара уюштиришга воситачи бўлишини ҳам айтиб ўтди. Хон бу борада тафсилотларга тўхталмаган бўлса-да, Трамп кескинликни тўхтатишни сўрагач, душанба куни Руҳоний билан гаплашиб кўришини айтди.

«Бу борада қўлимиздан келганини қиламиз», – деб айтди Покистон раҳбари.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Кашмир сабаб Ҳиндистон ва Покистон ўртасида уруш чиқадими?