14:43 / 29.09.2019
3 066

Трамп АҚШ тарихидаги энг йирик фирибгарлик ҳақида сўзлаб берди

Трамп АҚШ тарихидаги энг йирик фирибгарлик ҳақида сўзлаб берди
Фото: Forbes
АҚШ президенти Дональд Трамп Twitter’даги саҳифасида демократик партиянинг унинг импичменти бўйича жараённи бошлашга қаратилган навбатдаги уриниши муносабати билан видеомурожаат жойлаштирди.

Америка президенти юз бераётган ҳолатни мамлакат сиёсати тарихидаги энг йирик фирибгарлик деб атади.

«Демократлар сизнинг қуролингиз, соғлиқни сақлаш тизимингиз, овозингиз, эркинлигингиз, судларингиз, умуман олганда ҳамма нарсангизни тортиб олмоқчи. Биз бундай бўлишига йўл қўя олмаймиз», — дейди Трамп.

У демократларнинг ўзини тўхтатишига уринишларига жим қараб турмаслигини қўшимча қилди.

АҚШ президенти демократларнинг «балчиқни қуритмоқчи» бўлаётганини таъкидлади. Бу Трампнинг машҳур ибораларидан ҳисобланади. У «от устида мамлакат тургани»ни ҳам айтиб ўтди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп АҚШ тарихидаги энг йирик фирибгарлик ҳақида сўзлаб берди